Бош прокуратура: ноқонуний дори воситалари сақланувчи «яма» аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ шаҳар бўлими ва Тошкент вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х. ўз хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини ноқонуний равишда муомалага киритишга мўлжалланган «яма» ташкил этганлиги аниқланган.
Хусусан, ушбу «яма»да Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 320 млн. сўмлик дори воситалари ҳамда 84 кг «Латун» (рангли металл) парчалари сақланаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
09:00 / 09.09.2024
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
12:43 / 06.09.2024
Бекободда иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди
07:08 / 30.08.2024