Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб кетилди
Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 1 июнь куни Лейрия провинциясида (Португалия) пичоқ билан етказилган жароҳат натижасида 1983 йил 21 февралда туғилган, Самарқанд шаҳрида рўйхатга қўйилган Ўзбекистон фуқароси Икром Исломович Негматов вафот этган.
Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов тадбирларини олиб бормоқда ва марҳумнинг қариндошлари Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Самарқанд шаҳрида дафн этиш мақсадида жўнатиш учун ҳужжатларни тайёрлашмоқда.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва зарурат туғилганда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳум Ўзбекистон фуқаросининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган ватандошларга зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди: +34-91-310-16-39.
Мавзуга оид
20:28 / 19.05.2026
Роналду Португалия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатига боради
21:51 / 11.05.2026
Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор
11:45 / 09.02.2026
Социалист Сегуру Португалия президенти этиб сайланди
09:50 / 19.01.2026