21:20 / 12.06.2019
20004

Қуйи Чирчиқ туманида ИИБ бошлиғи ўзгарди

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эндиликда подполковник Абдусаматтов Рустам Воҳид ўғли Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи ҳисобланади.

У бу лавозимда 2018 йилнинг августидан буён ишлаб келган подполковник Атҳам Инағомов ўрнида иш бошлади.

Бундан аввалроқ Қуйи Чирчиқ туманига янги ҳоким, янги прокурор ва Давлат солиқ инспекциясининг янги раҳбари тайинлангани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов вазифасидан озод этилганди.

Top