Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Яқин Шарққа минг ҳарбий жўнатишини эълон қилди
Фото: AP
АҚШ Яқин Шарқ минтақасига қўшимча минг ҳарбийни жўнатади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари лавозимини бажарувчи Патрик Шанахан баёнотида айтилган.
Шанаханнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар Эронга қарши қаратилмай, балки АҚШ ва унинг иттифоқдошлари хавфсизлигига жавоб беради.
“Эроннинг яқиндаги ҳужумлари биз томондан Эрон кучлари ва уларнинг ишончли шахслари АҚШнинг бутун минтақадаги персонали ва манфаатларига хавф солаётгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлайди”, деб таъкидлаб ўтган Шанахан.
Аввалроқ Уммон кўрфазида иккита нефт танкери ҳужумга учраганди. Баъзи маълумотларга кўра, уларга торпедолар билан зарба берилган. Бироқ воқеага айнан шу сабаб бўлганининг расмий тасдиғи йўқ.
АҚШ эса бунда Эронни айбламоқда. Теҳронда эса бу айбловлар асоссиз эканлиги айтиб келинмоқда.
Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026