Ўзбекистон | 11:20 / 20.06.2019
12897
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда нега ҳамон лоукостер компаниялар фаолият бошламади?

Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси бўйича МАК матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбир давомида Қозоғистонда сўнгги вақтлар ичида иккита лоукостер компания фаолият бошлагани ҳолда нега Ўзбекистонда битта ҳам лоукостер йўқлиги ҳақида сўралди.

«Бу бўйича ишлаяпмиз, лоукостернинг ўзига хос жиҳатлари бор. Жаҳон банкидан умумий лойиҳа бор. Қозоғистондаги лоукостерлар эса биринчидан қиммат, иккинчидан дотация олади», дея «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК директори ўринбосари Умид Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг январида Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатга кам бюджетли авиакомпанияларни жалб этишни назарда тутувчи қарор қабул қилинганди. Ўтган йилнинг 28 февраль куни эса «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов 2018 йил охиригача «миллий лоукостерни ташкил этиш бўйича ишлар» якунига етишини маълум қилганди. Хабарларда Ўзбекистонда миллий лоукостер ташкил этилиши, унда, масалан, Тошкентдан Москвага учиш нархи тахминан 100 доллар бўлиши айтилганди.

  • Кам бюджетли авиакомпания (лоукостер, дискаунтер) — эксплуатация харажатлари паст бўлган авиакомпания. Оддий қилиб айтганда, бир қатор омиллар ҳисобига чипталарни паст баҳода сотишга қурби етадиган авиаташувчи.

Кейинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унда 2018 йил 1 майгача Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни пасайтирилган тарифларда ташувчи камбюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этиш тўғрисида таклифларни киритиш назарда тутилган.

Ўтган вақт давомида Грециянинг Orange2Fly, Туркиянинг Pegasus Airlines, Венгриянинг Wizz Air лоукостер компаниялари Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалган, аммо ҳануз бу борада келишувларга эришилмаган.

Шунингдек, Туркиянинг Atlasglobal, БААдан Flydubai ҳамда Россиядан яна бир компания Ўзбекистон бозорини кузатмоқда.

АNNА.АERО компанияси томонидан ўтказилган маркетинг бўйича мини тадқиқотда айтилишича, Ўзбекистон — лоукостерлар кириб бориши даражаси бўйича Осиёдаги аутсайдерлардан бири.

Маълумот учун, мамлакатга парвоз қиладиган ягона лоукостер Тошкент ва Бишкек ўртасида ҳафтасига икки марта қатнайдиган Air Manas’дир.

Эркин бўлмаган осмон, қиммат ёнилғи ва вагонлар етишмовчилиги: Ўзбекистон транспорт бозорида вазият қандай?

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди