15:56 / 06.04.2024
2617

Wizz Air Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида рейсларни йўлга қўйиши мумкин

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештда Wizz Air компанияси президенти Роберт Кери билан учрашди.

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Wizz Air авиакомпаниясининг Ўзбекистон авиация бозоридаги иштирокини кенгайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Авиакомпания Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Музокаралар давомида, шунингдек, Wizz Air бош директори Йозеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига режалаштирилган сафари муҳокама қилинди.

Wizz Air лоукостер авиакомпанияси 2022 йил декабр ойидан Абу-Дабидан Самарқандга, ўтган йилнинг январ ойидан эса Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширмоқда. Чипталар бир томонга 45 доллардан бошланади.

Top