Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: «Амалдорлар хорижга туристдек бориб келмаслиги керак»
Сенатнинг 20-ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев давлат амалдорларининг хорижий мамлакатларга сафарлари тўғрисида гапирди.
«Авваллари кўплаб амалдорлар хорижга чиқа олмасди, ҳозир эса тақиқ йўқ. Кўплаб давлатлар Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни исташади. Муносабатларни яхшилаш керак. Лекин амалдорлар хорижга туристдек бориб қайтмасин.
Давлат идоралари вакилларининг барчаси хориж сафарларига давлат бюджети ҳисобидан боради ва бу беҳудага бўлмаслиги керак», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент ҳокимлар, вазирлар ва бошқа масъул шахсларнинг хорижий мамлакатларга сафари давлатга фойда учун хизмат қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
«Ким менга келиб, фалон давлатга бориб, фалон нарсани ўрганиб қайтмоқчиман, деса мен ҳеч қачон йўқ демайман. Бунинг учун давлат бюджетидан пул ажратамиз. Буни боришсин, кўришсин, қаерда қайси тизим қандай ишлаётганини, нималарни ўрганишимиз мумкинлигини билишсин, ташаббус кўрсатишсин, деб қиламиз. Фақат бундан фойда олиб қайтиш керак, беҳудага вақт сарфлаш керак эмас», – дейди давлат раҳбари.
«Сенаторлар ҳам қайси давлат тажрибасини ўрганишимиз кераклиги, қайси мамлакатнинг йўли биз учун мақбуллиги ҳақида таклифлар берсин. Мен сизлардан буни кутяпман», – дея қўшимча қилган Мирзиёев.
Мавзуга оид
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
20:23 / 12.11.2025
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти мажлисида Тошкент декларацияси қабул қилинди
11:03 / 05.11.2025
Сурхондарёдаги коррупцион вазият таҳлил қилинди — Сенат
17:43 / 03.11.2025