Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан айрим ташкилотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖга ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга қўшиш йўли билан қайта ташкил этилиши белгилаб қўйилди.
Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ қуйидаги активларни қабул қилиб олади: “Нефтгазэкспорт” МЧЖ, “O‘ZNEFTEGAZGEOLOGIYA” МЧЖ, “Нефтгазқазиболиш-Инжиниринг” МЧЖ, “Устюрт ГКМ дирекцияси” УК, “Жарқўрғоннефть” АЖ, “Геобурнефтгазсервис” МЧЖ, “Нефтгазинвест” МЧЖ. “Таъсис-Ўқув” МЧЖ ўқув маркази эса “Тармоқлараро ўқув-курс комбинати” МЧЖни қабул қилади.
Бундан олдин, Ўзбекистонда нефть-газ сектори ислоҳ қилиниши, “Ўзтрансгаз” “Ўзбекнефтгаз” таркибидан чиқарилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026