Жамият | 07:49 / 18.07.2019
18989
1 дақиқада ўқилади

Португалияда Ўзбекистон фуқароси вафот этди 

Фото: Wikipedia

Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 15 июль куни Фаро провинциясида (Португалия) юрак хуружи натижасида Ўзбекистон фуқароси С.А. вафот этди.

Ҳозирда элчихонанинг Консуллик бўлими Португалиядаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳум ватандошнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +34-91-310-16-39.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид