Ҳонгконгда номаълум кимсалар намойишчиларни калтаклагани маълум қилинди
Ҳонгконгда шаҳар марказидаги оммавий намойишдан метрода қайтаётган намойишчиларга номаълум кимсалар калтаклар билан ҳужум қилди. Оқибатда 36 киши жароҳат олган, деб хабар берди RTHK радиостанцияси.
Воқеа шаҳарнинг Хитой билан чегарадаги чекка туманида жойлашган Юэн Лун станциясида юз берган. Норозилик намойишларидан қайтаётган қора кийимдаги фаолларга юзларида оқ ниқоб бўлган бир гуруҳ одамлар ҳужум қилган. Жабрланганлар орасида ОАВ вакиллари ва мухолиф Демократик партия депутати бўлган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, полиция воқеа жойига жуда кеч – чақирувдан 2 соатгина кейин етиб келган. Баъзи тахминларга кўра, ҳужумни маҳаллий жиноий тўдалар - триадалар аъзолари содир этган бўлиши мумкин. Ҳонгконг ҳукумати ушбу ҳужумни ва намойишчиларнинг шаҳар марказидаги радикал хатти-ҳаракатларини қатъиян қоралаган.
21 июлда Ҳонгконгда ҳукуматга қарши навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишчиларнинг бир қисми ҳукумат билан аввалдан келишилган йўналишдан оғиб, Хитой марказий ҳокимиятининг Ҳонгконгдаги офиси томон йўл олган. Улар офис биносига тухумлар улоқтиришган, унинг деворларини бўёқлар билан бежашган. Полиция радикал намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ва резина ўқлар қўллаган.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:45 / 05.08.2024
Бангладеш бош вазири қочди, намойишчилар унинг қароргоҳини эгаллаган. Асосий маълумотлар
23:09 / 04.08.2024