Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан 2019–2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди.
Қарор билан Дастурни молиялаштириш манбалари тасдиқланди.
Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, бу орқали 710 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди.
Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган лойиҳалар орқали 7 630 нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши назарда тутилди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026