Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қашшоқлар сони ошди
Россия давлат статистика федерал хизмати мамлакатда қашшоқлик даражаси ортганини қайд этди. Яшаш минимумидан кам даромад кўрувчи россияликлар сони 20,9 млн кишига етди. Бу аҳолининг 14,3 фоизи демакдир, деб ёзмоқда Газета.ру.
Аммо, Россия президентининг май ойида имзолаган фармони билан 2024 йилга келиб қашшоқлар сони икки бараварга қисқариши керак. Таъкидланишича, қашшоқлар сонининг ортишига яшаш минимуми миқдори оширилгани сабаб бўлган. Бироқ, айрим экспертлар яқин орада Россияда қашшоқликка барҳам бериш мушкул вазифа эканини таъкидлашмоқда.
Қайд этилишича, ўтган йили аҳолининг 13,9 фоизи қашшоқлар синфига кирган. Бироқ, яқинда Меҳнат вазирлиги буйруғи билан яшаш минимуми миқдори оширилиб, жон бошига 10 минг 753 рубль сифатида белгиланган.
Шу билан бирга, қашшоқлар сонига доир аниқ рақамларни фақатгина йил охирига бориб айтиш мумкин.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026