Мактабгача таълим вазири: мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли мумкин эмас
Бугун, 2 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари ва вазир Агриппина Шин иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Агриппина Шин вазирликка асос солинганидан буён қилинган ишлар ҳақида маълумот берди.
– Ўтган 1,5 йил ичида қилган ишларимизни сарҳисоб қиладиган бўлсак, 2017 йилда мактабгача таълим ёшида бўлган 37,7 фоизи, яъни 660 минг бола МТМ муассасаларида қамраб олинган бўлса, ҳозирги кунга келиб бундай ёшдаги 1,1 млн бола ёки 40,5 фоиз бола жалб қилинган. 2019 йил охиригача бу кўрсаткични 44,5 фоизга етказмоқчимиз. Бу орада болалар сони ҳам 2,5 млн нафардан 2,66 млн нафарга етганини ҳам ҳисобга олиш лозим. 2030 йилга бориб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 80,8 фоизгача кўтарилиши режалаштирилган. Вазирлик МТТлар қувватини ошириб боради ва 2021 йилга бориб улардаги ўринлар янги МТТлар очиш, давлат–хусусий шерикчилик асосида ҳамда чекка ҳудудлар учун долзарб бўлган мактабгача таълимнинг муқобил шакллари ҳисобига 56,8 фоизгача ўсади (2030 йилда эса 132,3 фоиз).
Kun.uz мухбирининг “Мактабгача таълим тизими ходимлари ҳамиша мажбурий меҳнатдан азият чекиб келишган. Мана бугун ҳам Бухорода шундай ҳолат қайд этилди. Вазирлик бунга қарши курашишда қандай ишларни амалга оширмоқда?” деган саволига, вазир:
– Узоқ йиллар давомида бу тизимга кўнгилдагидек эътибор берилмаганини тан олиш керак. Ходимларимиз ҳамиша ободонлаштириш, мавсумий ишларга жалб қилиб келинган. Аммо энди бундай бўлмайди – мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди. Ҳар қандай ҳашарлар вазирлик рухсати билан бўлиши керак. Ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилади. Яқинда соҳамизга оид қабул қилинаётган қонунда ҳам бу муаммога алоҳида тўхталинган, – деб жавоб берди.
Мавзуга оид
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
10:15 / 10.10.2024
“Масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади” – Сенат пахта теримига мажбурлаш ҳолатларига муносабат билдирди
19:45 / 09.10.2024