Ўзбекистон | 16:05 / 05.08.2019
15516
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистон ва Туркия ўртасида битим кучга кирди

Фото: KUN.UZ

1 август куни Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида 2017 йилнинг 25 октябрь куни имзоланган туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Битимни имзолашда фуқароларни илм-фан, ижтимоий ривожланиш, маданият соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда табиат, диққатга сазовор жойлар, тарихий ёдгорликлар ва икки халқ маданий анъаналари билан таништириш учун сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган”, дейилади хабарда.

Ҳужжатга мувофиқ томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, ОАВда нашрлар орқали “Буюк ипак йўли” ва бошқа шу каби қўшма сайёҳлик йўналишлари ва брендларини илгари суришга кўмаклашадилар.

Битимга кўра томонлар сайёҳлик соҳасидаги корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашадилар.

Мавзуга оид