Ўзбекистон | 14:01 / 07.08.2019
15339
1 дақиқада ўқилади

Термизга Хитойдан автобуслар олиб келинади

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Сурхондарё вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар автопаркини замонавий автобус ва микроавтобуслар билан тўлдириш мақсадида вилоят мутасаддилари ва бир гуруҳ тадбиркорлар Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясига ташриф буюришди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, делегация вакиллари Янчжоу шаҳрида махсус техникалар, шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарувчи “Asiastar” компанияси фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида ушбу компаниядан 100 га яқин замонавий автобусларини харид қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Хитойдан олиб келинадиган бу замонавий автобуслар Термиз шаҳрида транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш имкониятини яратади, дейилади вазирлик хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид