Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Малайзия университети филиали очилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда вилоятнинг олий ўқув юртларига ўтказилаётган касб-ҳунар коллежлари негизида, шу жумладан, хусусий сектор иштирокида тадбиркорлик, маркетинг ва бизнесни бошқариш каби бизнес йўналишлари бўйича ўқитиш учун Ўзбекистонда “Binary” (Малайзия) халқаро менежмент ва тадбиркорлик университетининг филиалини очиш масаласини кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Арипов бир ой муддатда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари орасидан жамоатчилик кенгашлари тузилишини ҳамда ушбу кенгашлар тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланишини таъминлайди.
Белгиланишича, тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари йиғилишларида айтилган (тақдим этилган) таклифлари ва ташаббуслари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уларнинг амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига юборилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига ташкил этиладиган жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
21:19 / 15.06.2026
Олимлик пойгаси: бугунги тадқиқотчиларнинг мотивацияси нима?
11:42 / 02.06.2026