Жаҳон | 12:56 / 18.08.2019
18076
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик бир дақиқада 120 та шамни қулоғи билан ўчирди (видео)

Хитойнинг Цюаньчжоу шаҳрида яшовчи Чжан Сицзян ўзининг ноодатий қобилияти – қулоғи билан шамларни ўчира олишини намойиш қилди. 

У бу мақсадда стетоскопдан тайёрланган махсус қурилмадан фойдаланади. Чжан қурилманинг бир учини қулоқларига тиқиб, иккинчи учини шамларга келтиради. Сўнгра бурнини қўли билан ёпиб, оғзидаги ҳавони қулоқлари орқали ташқарига чиқаради. Эркакнинг айтишича, у буни қилишга имкон берадиган физиологик хусусият билан туғилган.

Сицзян намойиш вақтида 59 сонияда 120 та шамни ўчира олган. У ўз рекордини янгилаб, бир дақиқада 200 та шамни ўчиришни режалаштирмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид