Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 3,4 млрд долларлик олтин экспорт қилди
Фото: Lisi Niesner/Bloomberg
Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-июль ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,2 бараварга оширди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
2019 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 3,4 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 31,8 фоизни ташкил этди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини кўпайтирди. Олтин экспорти ҳажми 2015 йилда 823,9 миллион доллардан ошган бўлса, 2016 йилда - 738,2 миллион доллар, 2017 йилда - 1,6 миллиард доллар ва 2018 йилда - 2,91 миллиард доллар.
Бундан олдин, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси маълум қилингани, импорт яна экспортдан кўп экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:06
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш: Андижон биринчи ўринда
15:40 / 07.02.2026
40 ёшдан кейин ота бўлганлар улуши 7 фоиз — статистика
13:53 / 07.02.2026
Ўзбекистонликлар таълимга 39 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
10:31 / 07.02.2026