Ўзбекистон | 15:13 / 27.08.2019
59030
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳокимлар ер участкаси бўйича яна бир ваколатидан маҳрум бўлди

Иллюстратив фото

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда арихитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарорга мувофиқ 2019 йил 1 октябрдан:

“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкалари бўйича маълумотларни киритиш “Давергеокадастр” органлари томонидан мустақил амалга оширилади;

ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда амалга оширилади;

ер участкасини танлаш материаллари юзасидан белгиланган ташкилотларнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинади;

ер участкаларининг бошланғич нархи тасдиқланган минимал қиймати асосида “Давергеокадастр” органлари томонидан ижобий хулоса берилгандан сўнг 5 кун ичида аниқланади;

ер участкаси “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукционга участканинг бошланғич нархи аниқлангандан сўнг қўшимча қарор қабул қилинмасдан жойлаштирилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, ҳокимларнинг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;

қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини мажбурий экспертиза қилиш талаб этилмайди.

Аукцион ғолиби бўлган шахснинг айби бўлмаганда маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Мавзуга оид