Нуриймон Абулҳасаннинг янги иш жойи маълум бўлди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси собиқ ўринбосари Нуриймон Абулҳасаннинг янги иш жойи маълум бўлди.
Kun.uz ахборот манбаси хабарига кўра, Нуриймон Абулҳасан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланган.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори сифатида ишлаб келган Нуриймон Абдулҳасан 1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал Азҳар университетини тамомлаган.
У бундан аввал Дин ишлари бўйича қўмита, президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 йилларда полковник Дониёр Қодиров ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган. У 2019 йилнинг мартидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбар бўлган, июнь ойидан ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари сифатида ишламоқда.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024