Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув таъминоти тизими тадбиркорларга берилади
Ўзбекистонда сув таъминоти тизимининг бир қисми тадбиркорларга берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 сентябрь куни аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.
Йиғилишда қайд этилишича, Тошкент шаҳрида сув таъминоти корхоналари рентабеллиги 7 фоиз, Андижон ва Қашқадарёда 6, Навоийда 3 фоизни ташкил этади. 27 минг километр ёки 38 фоиз сув тармоқлари авария ҳолатида бўлса, 2 мингта ёки 20 фоиз сув насослари ишдан чиққан. Юртимиз шаҳарларининг фақат 79 тасида (57 фоиз) канализация тизими мавжуд, унинг ҳам 23 фоизи таъмирга муҳтож.
Билдирилишича, олис ва тоғли ҳудудлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий қилиниши белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, тажриба тариқасида сув ва канализация тизимини тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик асосида бериш чоралари кўрилиши таъкидланди.
Аввалроқ, 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда совуқ сув нархи ошиши кутилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026