Ўзбекистон | 16:00 / 18.09.2019
41954
2 дақиқада ўқилади

Баҳром Ашрафхонов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 780-сонли қарори билан Баҳром Баҳодирович Ашрафханов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Баҳром Ашрафханов 1969 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 1994−1998 йилларда — AIG Trading Group’нинг Марказий Осиёдаги вакили, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 2000−2002 йилларда — Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – молия вазири ўринбосари бўлган.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият кўрсатган. 2018-2019 йилларда «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчи​си бўлган.

2019 йил февралидан Ўзбекистон Республикаси молия вазири ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ, Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров молия вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид