Ўзбекистон | 11:02 / 27.09.2019
43100
2 дақиқада ўқилади

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовга янги ўринбосар тайинланди

Абдурашид Жўрабоев Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Ҳозирча бу тайинлов ҳақида расман маълум қилинмади.

Маълумот учун, Абдурашид Абдувоҳидович Жўрабоев бунгача Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти  мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. У муқаддам Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ҳам фаолият кўрсатган.

Эндиликда у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидовга ўринбосарлик қилади. У бу лавозимда бироз аввалроқ Давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиевнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади.

Бундан аввалроқ Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновга ўринбосар этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти