Ўзбекистон | 14:25 / 12.10.2019
2944
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Бокудаги йиғилишда иштирок этади

Ўзбекистон делегацияси бўлажак Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ТТДҲК ТИВКнинг Боку шаҳрида (Озарбойжон) ўтадиган еттинчи йиғилишида иштирок этади.

Учрашув доирасида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VII саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларнинг лойиҳаларини муҳокама қиладилар.

Бундан олдин, президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи ҳақида расмий маълумот берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид