Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бокуга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 октябрь куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалаларни муҳокама қиладилар.
Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.
Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид
19:05 / 14.03.2026
Жаҳондаги тизимнинг катта давлатларга сўзи ўтмайди - Элдор Арипов
22:30 / 12.03.2026
“Исроил бошқалар қўли билан урушни кенгайтирмоқчи” – сиёсатшунослар
17:59 / 09.03.2026
Теҳрон Туркия, Озарбойжон ва Кипрга қилинган ҳужумлар юзасидан баёнот берди
13:21 / 09.03.2026