Ўзбекистон | 09:41 / 16.10.2019
5531
2 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева АҚШ элчиси билан учрашди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Америка Қўшма Штатлари фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сенат ахборот хизматига кўра, учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан Америка Қўшма Штатлари Конгресси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашди. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тузилган Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг фаолияти тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Мажбурий меҳнат хавфларига йўл қўймаслик ва бу борада халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни такомиллаштириш хусусида фикр алмашилди.

Мавзуга оид