Ўзбекистон | 18:52 / 19.10.2019
10964
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Ёджу Техника институти ташкил этилганига 1 йил бўлди

2019 йил 18 октябрда Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институти ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Мазкур институт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-24 ноябрда Ж.Кореяга давлат ташрифи муносабати билан Ўзбек-Корея бизнес форуми доирасида имзоланган меморандумга мувофиқ Тошкент шаҳрида ташкил этилган эди. 

2018 йил 24 июлда Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институти Ўзбекистон Республикасида олий таълим беришни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат лицензиясини олди ҳамда республикадаги илк хусусий олий таълим маскани сифатида қайд этилди. 

Институтнинг таълим дастурлари жанубий кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда Кореядаги фан ва технологиялар ютуқлари инобатга олинган ҳолда тайёрланган. Олий таълим масканида назарий билимлар чуқур ўргатилиши қаторида талабаларнинг амалий кўникмаларини ҳам ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилади. Бундан ташқари, талабаларда танқидий-таҳлилий фикрлаш қобилияти мустаҳкамланади. 

Институтда қуйидаги йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш амалга оширилади:
- Архитектура ва шаҳарсозлик;
- Фуқаролик қурилиши;
- Муқобил энергия;
- Бизнесни бошқариш;
- Туризм;
- Халқаро иқтисодий муносабатлар;
- Халқаро маркетинг;
- Бошланғич таълим;
- Мактабгача таълим;
- Корейс тили филологияси; 
- Гўзаллик эстетикаси ва либослар дизайни.

Институт ташкил этилганлигининг 1 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, республикадаги халқаро ташкилотлар вакиллари, Корея Республикасидаги Ёджу Технология институти раҳбарияти ва профессорлари, ОАВ вакиллари, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Байрамона кайфиятда бўлиб ўтган тадбир Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институтининг бош ўқув биносида ташкил этилди. Унда институт раҳбарияти ва ҳамкорлари ўз тилакларини изҳор қилишди, куй-қўшиқлар янгради. 

Таъкидлаш ўринлики, мазкур ўқув биноси барча замонавий талаблар ва архитектура ечимлари инобатга олинган ҳолда барпо қилинган. Институтнинг барча аудиториялари зарурий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, таълим жараёнида замонавий педагогика технологиялари қўлланилади. 

Институт қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156-уй. 

Мавзуга оид