Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар «иномарка»ларга харажатларни кўпайтиришда давом этмоқда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 257,6 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,3 фоизга кўпдир.
Умуман олган, ўтган йилга нисбатан ўсиш аста-секин тикланмоқда. Масалан, йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида - 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, августда 72 фоизга қадар кўтарилди, сентябрда эса 74 фоизни ташкил этди.
Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.
Бироқ, 2020 йил 1 январдан импорт қилинадиган қиммат енгил автомобилларга қўлланилган божхона қийматининг 20 фоизи миқдоридаги имтиёзли ставка бекор бўлади.
Аввалроқ, январь-август ойларида Ўзбекистон 233,8 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
09:44 / 23.05.2026