Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари ишлашдан тўхтади
Барча дипломатик ваколатхоналарнинг вақтинчалик ёпилишига Исроил ташқи ишлар ва молия вазирликлари ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлди.
Исроилнинг барча элчихона ва консулхоналари ташқи ишлар ва молия вазирликлари ўртасидаги келишмовчилик оқибатида вужудга келган иш ташлашлар сабабли ўз ишини тўхтатди.
Исроил ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига кўра, молия вазирлиги Исроилнинг хориждаги элчиларини бир неча йиллардан буён амалда бўлиб келган қоидаларга зид равишда янги қоидалар асосида ишлашга мажбур қилмоқчи бўлгани сабабли барча дипломатик ваколатхоналар ёпилган.
Иш ташлаш давомида Исроилнинг хориждаги ваколатхоналари ҳеч қандай хизмат кўрсатмайди.
2014 йил мартда ҳам Исроилнинг барча дипломатик ваколатхоналари, шунингдек, ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз ишини тўхтатганди. Исроиллик дипломатлар ҳукумат ва молия вазирлигидан меҳнатга ҳақ тўлаш шароитларини яхшилашни талаб қилганди.
Мавзуга оид
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026