Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булоқбошида Андижон вилояти таълим ходимларининг анжумани ўтказилди
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабида «Таълимда ислоҳот ва ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда барча туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, ДТС мониторинги ва кичик гуруҳлари раҳбарлари ҳамда илғор иш тажрибасига эга фан ўқитувчилари иштирок этдилар.



Мазкур тадбир қатнашчилари туман методик хизмат бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ва маҳоратли ўқитувчиларнинг оммалаштириш учун тавсия этилган тақдимотлари ҳамда ҳужжатлари билан танишдилар. Мактаб ўқитувчилари томонидан она тили, адабиёт, рус тили, математика, хорижий тиллар, бошланғич таълим фанларидан намунали очиқ дарслар ташкил этилди.


Анжуман давомида «Беш муҳим ташаббус» лойиҳаси бўйича 27-мактаб ўқувчилари ўз истеъдодларини намойиш қилишди.
Семинар якунида Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков томонидан барча раҳбар ҳамда масъул ходимларга таълим сифатини ошириш, 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириши бўйича бажариладиган ишларни режалаштириш ҳамда тизимли иш ташкил қилиш, ўқувчилар билимини баҳолаш халқаро тадқиқотларига тайёрлаш бўйича вазифалар юзасидан топшириқлар берди.


Сарварбек Назаров
Мавзуга оид
11:44 / 06.04.2026
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026