Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларда иш ҳақи тўлашнинг янги тизими жорий этилади
Ўзбекистонда тижорат банкларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг бонусли тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.
Ҳужжат билан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси банк тизими кадрлари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари этиб белгиланди:
кадрлар тайёрлашга нисбатан халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага асосланган тизимли ёндашув;
тижорат банкларининг бошқарув, ўрта ва қуйи бўғин ходимлари меҳнатига уларнинг малакаси, билими ва аниқ иш натижаларидан (KPI) келиб чиққан ҳолда ҳақ тўлашнинг бонусли тизимини жорий этиш;
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксизлиги, ўқитиш дастурларининг замонавий тижорат банклари томонидан кенг фойдаланилаётган рақамли технологияларга мувофиқлигини таъминлаш;
тегишли лавозим учун талаб этиладиган малака ва тажрибага эга бўлган бошқарув ходимларини, инвестицион банкинг, лойиҳавий молиялаштириш, хатарларни бошқариш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;
ўқиётган кадрларга тактик ва стратегик истиқболдаги самарали ишлаш учун зарур билимларни бериш ва кўникмаларни шакллантириш;
бизнес юритишнинг умумий тамойилларини ва ягона корпоратив маданиятни шакллантириш;
банк мутахассислари, ўқитувчилар таркиби ва талабаларни банк ишининг аниқ йўналишлари бўйича хорижий банкларда ва таълим муассасаларида ўқитиш ҳамда стажировкадан ўтказиш.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026