Жаҳон | 18:32 / 01.11.2019
3445
1 дақиқада ўқилади

Чехиядаги ўқ-дори ишлаб чиқариш заводида портлаш юз берди

Фото: Flickr / Daniel Juřena

Цехлардан бирида порох ёниши оқибатида портлаш юз берган.

Чехиянинг Пардубица шаҳридаги Explosia ўқ-дори ишлаб чиқариш заводида портлаш содир бўлиши натижасида 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда завод вакили Мартин Венцл маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, цехлардан бирида порох ёниши оқибатида портлаш юз берган.

"Тўрт киши жароҳат олди, бир кишининг аҳволи оғир", - деди Венцл.

Венцлнинг маълумот беришича, портлаш содир бўлган вақтда заводда 500га яқин киши бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид