Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоят молия бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Вилоят бош бошқармасининг аввалги раҳбари Баҳромжон Ҳайдаров шу йилнинг 8 октябрь куни Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.
Андижон вилоят молия бош бошқармасига Сардорбек Жалолдинович Раҳмонов раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сардорбек Жалолдинович Раҳмонов Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Избоскан туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ва иқтисодиёт тармоғининг турли соҳаларида фаолият юритган.
Сардорбек Раҳмонов янги лавозимга тайинланишидан олдин Андижон вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раҳбари вазифасида иш олиб бораётган эди.
Вилоят бош бошқармасининг аввалги раҳбари Баҳромжон Ҳайдаров шу йилнинг 8 октябрь куни Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
11:44 / 06.04.2026
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026