Жаҳон | 23:23 / 23.11.2019
7008
1 дақиқада ўқилади

Дуров Telegram ишидаги носозликлар учун узр сўради

Telegram асосчиси Павел Дуров жума куни мессенжерда кузатилган муаммолар учун узр сўради.

Павел Дуров

«Кеча Гринвич бўйича 13:00дан 14:00гача 15 фоизга яқин фойдаланувчи Telegram’га уланишда қийинчиликка дуч келди. Бу асосан Германия, Ироқ, Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларусдаги фойдаланувчилар билан содир бўлди. Биз бу бир соат давомида етказилмаган ҳар бир хабар учун узр сўраймиз», - деб ёзди Дуров ўзининг телеграм-каналида.

Унинг қайд этишича, Telegram фойдаланувчилари сони йилига 50 фоизга ўсмоқда.

Telegram сўнгги бор 2019 йил июнда муаммога дуч келганди. Ўшанда мессенжер кучли DDoS-ҳужумга учраганди. Дуровнинг сўзларига кўра, ҳужумлар Хитойда рўйхатга олинган IP-манзиллардан амалга оширилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид