15:08 / 04.12.2019
0
95124

Тўқаев нима учун унинг ўрнига Назарбоев Тошкентга келганини айтди

Нурсултон Назарбоев ва Қосим-Жомарт Тўқаев/Фото: REUTERS

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Германияга сафар қилишдан олдин Deutsche Welle’га интервью берди.

Журналист амалдаги давлат раҳбари ва биринчи президент вазифалари ўртасида қандайдир тафовут бор-йўқлиги ҳақида сўради.

- Тошкентга (29 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди), масалан, Назарбоев ташриф буюрди. Бунда вазифаларнинг қандайдир тақсимланиши борми? - деб сўради журналист.

- Назарбоев ҳақиқатдан ҳам Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди. У бир вақтлар ушбу форматни ўзи яратганди, 2000-йилларнинг бошида эса бутун бир ташкилот - Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти мавжуд эди. Кейин, турли сабабларга кўра, бу ҳамжамият тарқатиб юборилди, аммо энди Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўртасида бундай норасмий маслаҳатлашувларга эҳтиёж пайдо бўлди. Ахир, ушбу минтақа геосиёсат нуқтаи назардан жуда муҳимдир. Давлат раҳбарлари ўртасида норасмий маслаҳатлашувлар ўтказиш жуда керак бўлган нарса. Нурсултон Назарбоев Элбоши сифатида шу билан шуғулланмоқда, - дея жавоб қайтарди Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви фахрий раиси мақоми берилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top