Ўзбекистон | 10:40 / 06.12.2019
15462
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев телефон орқали мулоқот ўтказди

Фото: government.ru

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. 

Россия Федерацияси вазирлар маҳкамаси матбуот хизматининг 5 декабрь куни хабар қилишича, ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

«Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев телефон орқали суҳбат чоғида савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар», - дейилади Россия ҳукумати баёнотида.

Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро ҳамкорлик мавзуси кўриб чиқилгани айтилмоқда.

Бундан олдин, Ўзбекистон аэропортларни Россия компанияси бошқарувига беришдан бош тортиши мумкин экани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид