Ўзбекистон | 12:09 / 07.12.2019
9219
2 дақиқада ўқилади

Хусусий бандлик агентликларининг жавобгарлиги кучайтирилади

Фото: 123RF

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.

Қонун лойиҳасида:

хусусий бандлик агентликлари жавобгарлиги ва билимини баҳолаш марказлари талабларини кучайтириш;

хусусий бандлик агентликлари ва иш изловчи ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни ҳисобга олиш механизмини жорий этиш;

хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизмат шартномаси бўйича, шунингдек халқаро тажрибага (Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия) мувофиқ тўловларни тўлаш шартларини тартибга солиш учун хизмат шартномаси бўйича тўлов шартлари алоҳида тақдим этиш масаласи;

иш изловчи фуқароларни суғурталаш хусусий бандлик агентликлари суғурта қилиш шартномасидаги мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига етказилган зарарни қоплаш масалалари назарда тутилади.

Масъул ижрочилар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 30 август, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 30 сентябрь.

Яна бир хусусий бандлик агентлигининг лицензияси тўхтатилди. 633 млн сўм ўзлаштириб юборилгани айтилмоқда

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид