Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визасини олиш қийинлашмоқда
2019 молия йилида АҚШда вақтинча яшаш визаси учун ариза ёзган Ўзбекистон фуқароларининг 68 фоизига рад жавоби берилди.
Бу – собиқ иттифоқ республикалари орасидаги энг юқори манфий кўрсаткичдир.
Қўшни Афғонистон фуқаролари билан ҳам деярли шундай ҳолат (68,42 фоиз) кузатилган.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визасини олиш қийинлашиб бормоқда. 2018 йилда Қўшма Штатлар ҳудудида вақтинча бўлиш ҳуқуқини берувчи виза олмоқчи бўлган ўзбекистонликларнинг 62 фоизи рад жавобини олган эди.
Марказий Осиёдан АҚШга ноиммиграциявий виза олиш имконияти қозоғистонликларда энг юқори – 2019 молия йилида Қозоғистон фуқароларининг 43 фоиз аризаси қаноатлантирилмаган:
- Қозоғистон – 43 фоиз
- Туркманистон – 56
- Тожикистон – 61
- Қирғизистон – 67,8
- Ўзбекистон – 68,1
Ҳисобот даврида собиқ совет иттифоқи ҳудудидан АҚШга вақтинча бориш учун виза сўровига энг кам Россия, Литва ва Латвия фуқаролари рад жавобини олишган:
1. Россия – 15 фоиз
2. Литва – 18,67
3. Латвия – 18,98
...
13. Грузия – 64
14. Қирғизистон – 67,8
15. Ўзбекистон – 68,1
АҚШ Давлат департаментининг Консуллик масалалари бюроси сайтида келтирилган ушбу рақамлар B1/B2 визасига оид. Америка визасининг бу тури тадбиркорлик (B1) ёки туризм ва дам олиш (B2) мақсадларида вақтинча Қўшма Штатлар ҳудудига кириш имконини беради.
Вақтинчалик виза олиш сўровларининг рад этилишидаги 68 фоизлик кўрсаткич – Ўзбекистон учун сўнгги ўн йилликдаги энг юқори манфий натижадир. 2009-2017 йилларда бу рақам 57 фоиздан ошмаган эди:
2009 – 41,1 фоиз
2010 – 46,8
2011 – 50,2
2012 – 40,4
2013 – 44,3
2014 – 52,1
2015 – 49,59
2016 – 57,09
2017 – 50,29
2018 – 61,76
2019 – 68,06
Дунё бўйлаб ҳар йили ўртача 6 млн кишига АҚШнинг B1/B2 визаси берилади.
2018 молия йилида бу турдаги ноиммиграциявий визани Ўзбекистоннинг 7392 нафар фуқароси олган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024