Тез тиббий ёрдам учун 150та Ford қайси маблағдан харид қилинди?

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими Тошкентда тез тиббий ёрдам учун 150та Ford русумидаги замонавий реанимобиллар топширилгани ҳақида хабар берди. Шифокорлар ва беморларга яратилган бу қулайлик кўпчиликни хурсанд қилди албатта. Лекин бу лойиҳа қайси молиявий манбалар ҳисобидан амалга оширилди? Келгусида тез тиббий ёрдам тизимида бу каби яна қандай режалар бор? Бу ва бошқа саволларга жавоб олиш учун РШТЁИМнинг Тошкент шахар Тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Сирожиддин Ҳайтметов билан суҳбатлашдик.
– Сирожиддин ака, маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа қиймати 11,9 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бу қайси манбалар ҳисобидан молиялаштирилди?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техника базасини яхшилаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилган.
Лойиҳа асосан шу жамғарма томонидан молиялаштирилди.
– Нега айнан Ford русумидаги реанимобиллар танланган? Бунинг учун қандайдир ўрганишлар олиб борилганми?
– Дастлаб “FORD” русумли автомашина танланишидан олдин жаҳон тажрибаси ўрганиб чиқилди. Ҳатто Европанинг кўплаб давлатларида бу автомашинадан фойдаланилади. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ТТЁ хизмати учун ажратилган транспорт воситалари устунлиги ва камчиликлари, ТТЁ ходимлари ва беморлар учун қулайликлари (кенглиги, баландлиги, юмшоқлиги) ёқилғи тури, ёқилғи сарфи ва бизнинг иқлим шароитимизга тўғри келиши каби бир қатор параметрлари бўйича солиштирилди ва айнан шу реанимобиллар маъқул деб топилди.
– Режа бўйича, тез тиббий ёрдам тизимининг барча машиналари замонавийларига алмаштирилиши қачонга якунланади?
– Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳа самараси ўрганилган ҳолда 2020-2021 йилларда республикамизнинг барча ҳудудларидаги “Дамас” санитар тез тиббий ёрдам автомашиналари босқичма-босқич алмаштирилиши режалаштирилган.
Аброр Зоҳидов суҳбатлашди
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурациядан сўнг илк марта Россия компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этди
Жаҳон | 23:09
-
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди
Жаҳон | 23:07
-
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди
Жаҳон | 22:37
-
Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 22:36
Мавзуга оид

14:46 / 25.05.2021
Тез тиббий ёрдамда «Дамас» автомобилларидан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда

18:59 / 22.12.2020
ССВ: Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам тизимига 2800га яқин махсус автомобил жалб қилинган

07:36 / 10.11.2020
Чустда ҳам тез тиббий ёрдам ходимларига рағбат пули берилмаяпти

22:51 / 18.07.2020