Тез тиббий ёрдамда «Дамас» автомобилларидан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 160 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди. Бугун эса республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобил мавжуд.
“Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2016 йилда атиги 800 та “Тез ёрдам” шохобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1666 тага етказилган.
Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2685 тага етган. 2016 йилда Тошкент шаҳри тез ёрдам тармоғида бор йўғи 4 та реанимобил бор эди. Биргина ўтган 2020 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 160 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди. Бугун эса республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобил мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда “Дамас” русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида тез тиббий ёрдамнинг кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди. Чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозир атиги 8-12 дақиқани ҳосил қилади.
Тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёнини марказлаштириш натижасида бир чақириқ учун ажратилган дори воситалари қиймати ҳар йили камида икки баробар ошириб борилишига эришилган. Жумладан, 2016 йилда “Тез тиббий ёрдам” тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 745 сўмни ташкил этса, айни пайтда ушбу кўрсаткич ўртача 7700 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари маошига санитар вазифасини бажарганлиги учун 30 фоиз устама тайинланган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди

09:44 / 27.05.2024
Олмалиқда «Дамас» каналга тушиб кетди

11:01 / 11.05.2024
Шаҳрисабзда Дамас 1-синф ўқувчисини босиб кетди

20:29 / 21.04.2024