Ўзбекистон | 18:33 / 20.01.2020
24525
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Қуйи бўғинда на тизим бор, на назорат»

Фото: Президент матбуот-хизмати

Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев бошқарув тизимидаги муаммолар ҳақида гапирди.

«Маҳаллий кенгаш йўқ жойда Сенатга баҳо бериш мумкин эмас. Агар маҳаллий кенгаш кучли бўлса, Сенат ҳам шунча кучли бўлади. У ҳамоҳанг. Лекин қарсак бор, 30 йилда қарсак чалишни чиройли ўрганганмиз.

Пастда на тизим бор, на назорат бор. Ҳамма нарса – эски тос, эски ҳаммом. Ана шу нарсалар йўқлиги учун бизда кўп нарса калтак, селектор билан бўляпти. Калтак, бақир-чақир билан бўлган масала бу – вақтинчалик. У доимий эмас. Бу давлат вақтинчалик давлат деган хулосани беради», – деган Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.

Бундан олдин, президент ижтимоий муаммоларнинг юзага келиш сабабларига тўхталгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид