21:47 / 01.02.2020
0
5371

Хитой ҳудудида фильм ва сериаллар суратга олиш тақиқланди

Хитой радио ва телевидение жамоат ташкилотлари федерацияси ҳузуридаги кинематография қўмитаси коронавирус тарқалиши сабабли мамлакат ҳудудида фильм ва сериалларни суратга олишни тақиқлади.

Қўмита баёнотида айтилишича, суратга олиш ишлари билан шуғулланадиган барча кинокомпания ва ишчи гуруҳлар тегишли буйруқ чиқмагунига қадар суратга олиш ишларини тўхтатиши шарт.

Ушбу тақиқни бузганлар қонунга асосан жазоланиши таъкидланган. Актёрлар ҳам фильмда суратга тушишни рад этиш ҳуқуқига эга.

Маълумотларга кўра, 1 февраль ҳолатига Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 11 минг кишига етган. Беморларнинг 259 нафари вафот этган, 243 кишига касалхонадан уйига кетишга жавоб берилган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top