Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда вирус қурбонлари сони 361 нафарга етди
Хитойда янги коронавирусдан вафот этганлар ва касалланганлар сони тобора ошмоқда. Охирги маълумотларга кўра, вирусдан бир кун ичида 57 киши вафот этди.
Фото: EPA-EFE/STRINGER
Шу тариқа, эпидемия бошлангандан бери унинг қурбонлари сони 361 нафарга етди, касалланганлар эса яна 2829 кишига кўпайиб, 17205 нафарни ташкил қилмоқда.
56 та ўлим вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй вилоятида, яна биттаси Чунцин шаҳрида қайд этилган.
Мамлакатда 152,7 минг киши вирус юқтирганликка гумон остида қолмоқда. 475 киши муваффақиятли даволаш курсидан сўнг шифо топган.
Бир кун аввал вирус қурбонлари сони 304 нафарни, касалланганлар эса 14,4 минг кишини ташкил этаётгани маълум қилинганди.
South China Morning Post нашрининг хабар беришича, Хитойдан ташқарида дунё бўйлаб 182 киши вирусга чалинган.
Мавзуга оид
15:21
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
07:30 / 17.12.2025