Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнатга мажбурлаганлик учун жазо қатъийлашади
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зарур тузатишлар киритилди. Ўзгартиришлар 3 ой ўтгач кучга киради.
Norma’нинг ёзишича, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қисмида:
МЖТК доирасидаги жарималар оширилади ва БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригачани ташкил этади (ҳозирги кунда – БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача). Ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганлиги эса жиноят-ҳуқуқий санкцияларга – БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд ахлоқ тузатиш ишларига сабаб бўлади (ҳозирги кунда БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача маъмурий жазо қўлланилмоқда);
меҳнатга вояга етмаганлар мажбурланган тақдирда ҳуқуқбузарга БҲМнинг 70 бараваридан 100 бараваригача бўлган суммага жарима солинади (ҳозирги кунда – БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача). Ҳуқуқбузарликни такроран содир этиш жиноий жиноятлар тоифасига ўтказилади, бунинг учун БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача жарима ундирилади ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинади ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларини берилади (ҳозирги кунда маъмурий жарима – БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача).
Вояга етмаганнинг меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқига зарар етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланганлик учун жиноят моддаси киритилмоқда. Унга маъмурий жазо қўллангандан кейин мурожаат қилинади (яъни ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик учун). Бу айбдорлар учун БҲМнинг 25 бараваригача жарима солиш ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига сабаб бўлади. Шу каби биринчи ҳуқуқбузарлик учун маъмурий санкция ўзгармади - БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима.
Мавзуга оид
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
13:35 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини “замҳоким” бергани тасдиқланди
22:14 / 31.01.2026