Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ернинг норматив қийматини аниқлаш тартиби ўзгаради
Ресурс солиқларини ҳисоблаш механизм илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 майга қадар норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
қишлоқ хўжалик ерларининг тоифаси ва балл-бонитетидан келиб чиққан ҳолда, ернинг норматив қийматини аниқлаш тартиби;
фойдаланилган сув ресурсларини солиққа тортишнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;
фойдаланилган сув ҳажмлари ҳисобини юритиш, бунда соҳага замонавий АКТ жорий қилиш;
сув ресурсларидан ўлчагич асбоблари ўрнатилмаган ҳолда фойдаланилганида сув истеъмоли ҳажмини аниқлашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026
Уй-жой қурилишида ер ажратиш ва рухсат бериш тартиблари тезлаштирилади
10:20 / 24.02.2026