Жиззах вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Жиззахда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши натижасида оиласидан айрилди
Жорий йилнинг 22 февраль куни соат 03:30ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 984-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу туманда яшовчи Н.С. “Газ-5327” русумли юк автомашинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ухлаб қолиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автомашина йўл четига ағдарилган.
Натижада юк автомашинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди С.Т. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслигингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
09:25 / 05.09.2024
Жиззахда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14:14 / 26.08.2024