Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Хитой элчиси билан учрашди
Хитой Ўзбекистоннинг Афғонистонда сиёсий музокаралар жараёнини бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади
2020 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда турли лойиҳаларни амалга оширишдаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Хитой томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда сиёсий музокаралар жараёнини бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолар экан, Хитойнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Элчи Афғонистонни минтақавий лойиҳаларга янада жалб этиш муҳимлиги тўғрисидаги Ўзбекистон томони фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакатдаги вазиятни ҳал этиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам беради.
Суҳбат давомида элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича Таълим марказида афғон аграр мутахассисларини тайёрлаш бўйича уч томонлама ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдирди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган «Афғонистоннинг тиббиёт соҳаси учун ҳамширалар тайёрлаш» мавзусидаги курслар ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда амалий ёрдам кўрсатади.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026