21:24 / 03.03.2020
0
11461

АҚШ Идлибда Туркияни қўллаб-қувватлашини билдирди

Россия президенти Владимир Путин 5 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Идлиб масаласида музокара ўтказади.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Вашингтон Суриянинг Идлибида Туркияни қўллаб-қувватлашини билдирди

Жеффри ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафт куни кеча Туркияга ташриф билан келди. Улар Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Унал билан музокаралар ўтказди, сўнгра Сурия билан чегарадош Хатай вилоятида бўлди.

"Биз Идлибда Туркияни қурол-яроғ етказиб бериш орқали қўллаб-қувватламоқчимиз", - дея Жеффридан иқтибос келтиради Sabah газетаси.

Суриянинг Идлиб провинциясида жиддий эскалация юзага келган: пайшанба куни кечқурунги ҳаво ҳужуми оқибатида Туркия армиясининг камида 33 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Туркия томони ҳаво зарбалари “Сурия режими” ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланганини маълум қилган. Суриянинг бош иттифоқчиси Россия ҳужум нишонига тушиб қолган туркиялик ҳарбийлар «террорчилар орасида бўлгани»ни маълум қилган. Туркия буни инкор этган. 

Россия президенти Владимир Путин 5 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Идлиб масаласида музокара ўтказади.  

Мавзу
Идлиб можароси
2019 йил декабрида Сурия армияси Идлибни тўлиқ эгаллаш учун юриш бошлади. Туркия эса Сурия шимолидаги иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун бу ҳудуддаги кузатув постларига минглаб ҳарбийларини жўнатди ва икки томон ўртасида тўқнашувлар рўй бера бошлади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top