Жаҳон | 14:52 / 03.03.2020
6967
1 дақиқада ўқилади

Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтди

Вазиятни баҳолаш учун Греция-Туркия чегарасига Еврокенгаш раиси Шарль Мишель, Европа парламенти раиси Давид Сассоли ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен келиши кутилмоқда.

Фото: EPA/Vostock-photo

Ўтган ҳафтадан буён Туркиядан Грецияга 130 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ўтди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу маълум қилди.

"3 март ҳолатига кўра, Эдирне провинцияси орқали Туркиядан Грецияга ўтган ноқонуний мигрантлар сони 130 469 нафарга етди", - деб ёзди вазир ўз твиттерида.

Сешанба куни вазиятни баҳолаш учун Греция-Туркия чегарасига Еврокенгаш раиси Шарль Мишель, Европа парламенти раиси Давид Сассоли ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен келиши кутилмоқда. 

Туркия ўтган ҳафтада Суриядан келаётган қочқинлар оқимини бошқаришга қодир эмаслигини билдириб, ЕИ билан чегараларни очиб юборганини маълум қилганди.

Греция миграция ва бошпана бериш ишлари вазири Панайотис Митаракис 2 март куни мамлакат ноқонуний мигрантлар оқимига тайёр эмаслигини айтди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид