«Amilee bahora» хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди
2020 йилнинг 4 март кунидан «Amilee bahora» хусусий бандлик агентлигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган талабларга биноан, «Amilee bahora» МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди», дейилади вазирлик хабарида.
2019 йил декабрида Kun.uz сайтида бош офиси Самарқанд шаҳрида жойлашган «Amilee bahora» хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан норози бўлган фуқаролар шикояти асосида суриштирув эълон қилинганди.
Материалда, фуқаролар хорижда ишлаш учун ушбу агентликка 25-30 млн сўмга қадар пул тўлагани, хорижда на ваъда қилинган ишга, на маошга эга бўла олмаган кўпчиликни ташкил этаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ суди Ҳарвард халқаро талабалари учун виза чекловини вақтинча тўхтатди
Жаҳон | 16:03
-
“Болам касал, қарзга пул бериб туринг” - фирибгарликнинг яна бир тури ҳақида
Жамият | 16:03
-
Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди
Жамият | 16:01
-
Уришиб кетган Трамп ва Маск, якунланган Ҳаж зиёрати ва Исроилга қурол етказишни тўхтатишни талаб қилган немислар – кун дайжести
Жаҳон | 15:48
Мавзуга оид

13:42
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади

16:44 / 04.06.2025
Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

00:17 / 04.06.2025
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

17:32 / 31.05.2025